Жорий йилда Косонсой туманида 6170 майдонда ғалла, 3955 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳамда туман сектор раҳбарлари тумандаги бир қатор фермер хўжаликларида бўлиб, ғалла ҳамда ғўза парвариши ва олиб борилаётган агротехник тадбирларни кўздан кечирди.
Соҳа мутахассислари туманнинг Қуқумбой, Худойбердиев, Дўстлик, Намуна, Ободон, Янги ҳаёт, Ш.Рашидов, Навоий, Деҳқонобод ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари ғўза майдонларини бегона ўтдан тозалаш, минерал ўғитлар сепиш, ғўза ёнини юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш, култивация ва чопиқ қилиш, зараркунандаларга қарши курашиш, чизеллаш ва ўғитлаш каби жараёнлар билан танишиб, керакли тавсиялар ва кўрсатмаларни берди.
Вилоят ҳокими бугунги кундаги долзарб вазифаларни ижроси билан танишар экан, далада кўтаринкилик билан ишларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида кечиктириб бўлмас вазифаларни тезлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.






