▫️Кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор Бюро органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади. Бинобарин, вилоятимизнинг ҳар бир фуқаросини Бюро органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.

Хусусан, Бюронинг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси Шахсий хавфсизлик шўъбасининг 69-228-82-80 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.