Бугун, 28 май куни Косонсой туманидаги 39-сонли умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.Унда Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров "Бомраҳа" ёшлари мурожаатларини тинглади.Сектор раҳбари бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг бу масалага алоҳида эътибор бераётганликлари ҳақида гапириб, замон билан ҳамнафас бўлиб, кўпроқ китоб ўқиш, таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби кўплаб масалаларда ёшларга ўз таклиф ва тавсияларни берди.Учрашувда ёшлар томонидан кредит, бандлик, маҳалланинг кўчаларини асфальтлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид ўндан ортиқ мурожаат ва таклифлар эшитилиб, айримлари ўрнида ҳал этилган бўлса, ижроси муддат талаб қиладиган масалалар тааллуқлиги бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.