Футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўтказилаётган мусобақалар ёшларнинг чинакам спорт байрамига айланди.

🔰 Унинг ҳудудий босқичларида Косонсой туманидаги 59 та маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўзаро баҳслашдилар. Спорт уларни бирлаштирди, дўстлик, ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланди.

🔰 Мусобақа натижаларига кўра, “Навбаҳор-1” маҳалласи ёшлари “Хонқўрғон” ёшлари устидан 1:0 ҳисобида устун келиб, 3-ўринни қўлга киритишди. Финал босқичида иштирок этган “Олмазор” МФЙ ёшлари эса “Ифтихор” маҳалласидан келган рақибларини 1:0 ҳисобда мағлуб этдилар.

🔰 Тақдирлаш маросимида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари фахрли ўринларни қўлга киритган ғолиб жамоалар, турли номинациялар бўйича алоҳида фаоллик кўрсатган ёшларга ташаккурнома, кубок ҳамда эсдалик совғаларни тантанали топширдилар.

🔰 Эндиликда Косонсой тумани 4-секторга қарашли “Олмазор” маҳалласининг ёшлар жамоаси мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этади. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)