Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва мебелсозлик саноати”га ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади.

1000 дан ортиқ тадбиркорлар, 350 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этаётган ярмаркада саноат маҳсулотлари миллий брендлари ҳамда электротехника, енгил саноат, қурилиш материаллари, автомобилсозлик ва фармацевтика соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар иштирок этишмоқда.

Ярмаркада намойиш этилаётган Наманган туманидаги “Нам мотор сервис” МЧЖ томонидан турли хилдаги сув насос двигателлари, Наманган шаҳридаги “Ором-Файз Металл” МЧЖ томонидан шуруп маҳсулотлари, Косонсой туманидаги “Spring Pharmaceutic” МЧЖ томонидан 40 турдаги воситалари, “Namangan Porloq Ta’mir Servis” МЧЖ томонидан бўёқ маҳсулотлари ва Уйчи туманидаги “Inter Texno Prom” МЧЖ томонидан машинасозлик асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.