Наманган вилояти ҳокимининг хайрли ташаббуси билан вилоятдаги барча туманлар қаторида Косонсой тумани маҳаллаларидаги ёшларни спорт билан доимий шуғулланишлари учун жами 500 миллион сўмлик спорт инвентарлари тарқатилди.
Маълумки, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, энг асосийси маҳаллаларда соғлом турмуш тарзига эришиш учун турфа хил спорт жиҳозлари тақдим этилди.Бугун, спорт жиҳозлари ортилган юк машинаси туманимизга етиб келди. Ушбу анжомларни ҳар бир маҳалла ёшларига тарқатиш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида қайд этиш керак, жами 500 миллион сўмлик 23 турдаги маҳалла ёшларига хизмат қилиши учун етказиб берилган спорт инвентарларининг барчаси Наманганда ишлаб чиқарилган.






