Ўзбек ва тожик халқлари азал-азалдан бир бирига яқин ва ҳамжиҳатдир.Қон-қардошлик ришталари билан чамбарчас боғланган ўзбек ва тожик халқларининг ўзаро ҳамкорлиги ва дўстлиги ҳатто Ҳазрат Мир Алишер Навоий ва Мавлоно Абдураҳмон Жомий асарларида тараннум этилган.
Бугун Косонсой тумани Маданият марказида бўлиб ўтган учрашув икки халқ ўртасидаги кўп асрлик маданий ҳамкорликни яна бор мустаҳкамлади, десак муболаға бўлмайди.
Учрашувда Тожикистон халқ артисти, ансамбль раҳбари Сайрам Исаева бошчилигидаги Тожикистон "Бибихо" фольклор этнографик жамоасининг вакиллари Косонсой аҳли билан мулоқотда бўлдилар.Туман маданият бўлими қошидаги “Хушнаво” ашула ва рақс ансамбли билан ҳамкорликда концерт дастурлари намойиш этилди.
Тожикистонлик меҳмонларни туманимиз фаоллари кўтаринкилик билан кутиб олишди. Қардош халқ вакилларининг ижодлари барча йиғилганларда ижобий таассурот қолдирди.






