Унда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари онлайн шаклида иштирок этдилар. Жумладан, туман ҳокимлиги ижроия аппарати ходимлари ҳам маърузаларни тингладилар.

Дастлаб республикамиз ва хорижий давлатлар ҳаётида рўй берган энг муҳим янгиликлар ҳақида ахборот берилди.

Сўнг «Ҳудудларни комплекс ижтимой-иқтисодий ривожлантириш тадбирлари», «Шахсий самарадорликни ошириш» сингари мавзуларда маърузалар тингланди.

Шунингдек, «Ҳуқуқий саводхонлик» йўналишида ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тингловчиларга атрофлича тушунтирилди.