Янгиликлар
Ҳаммаси ниятга, сўнг ҳаракатга боғлиқ
Бугун, 29 март куни Косонсой туманидаги “Наманган пахта текс” МЧЖда 2022 йил чигит экиш мавсумида қатнашадиган механизаторлар, чигит экиш сеялкалари, отряд раҳбарлари иштирокида семинар йиғилиш ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигидаги соҳа мутахассислари, туман ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда соҳага алоқадор ташкил раҳбарлари қатнашдилар.
Косонсой туманида жорий йилги экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида, 14 та отряд шакллантирилиб, уларга 14 нафар отряд раҳбарлари, 28 нафар мутахассислар 90 та чопиқ тракторлари, 45 дона чигит экиш сеялкалари 40 дона чизел, 35 дона мола ҳамда 180 нафар ишчи-механизаторлар бириктирилган.
Семинар давомида механизаторларга 300 минг, сялкачиларга 200 минг, чигит ташиб берувчиларга 200 минг сўмдан аванс маблағлари нақд пул шаклда ва ҳар бирига бир қопдан ун, 5 литрдан ёғ маҳсулотлари тарқатилди.
Бир пиёла чой устида нуронийлар бошланаётган хайрли ишларга ривож тилаб, дуода бўлдилар.






