Янгиликлар
Нажот таълимда!
Нажот таълимда!
🔹 Сўнгги йилларда таълим соҳасига берилаётган эътибор натижасида халқ таълими тизимида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ёшларга таълим олиши, ишлаши, тадбиркорлик, илмий фаолият билан шуғулланиши учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Косонсой туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, ёшларга берилаётган таълим сифати, бунинг учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Вилоят раҳбари тумандаги 53-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, китоблар ижараси, компьютер ва дарсликлар билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди, ёшларга сифатли таълим беришда методик қўлланмаларни кўпайтириш бўйича тавсиялар берди.
- Янги Ўзбекистонни бунёд этиш мактаблар остонасидан бошланади. Шундай экан, барчангиз қунт билан билим олишингиз ва келажакда етук касб ёки ҳунар эгаси бўлишларингиз давр талаби, - деди вилоят ҳокими.






