Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда кенг қулоч ёзган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг барча жойларида хайрли ишлар олиб борилмоқда. Акция доирасида Чортоқ туманининг “Ойқирон миришкорлари” ММТП ҳудудидаги ерларга 4 мингдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Вилоятдаги диний соҳа вакиллари, уламолар, нуронийлар ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида манзарали ва мевали дарахтларнинг кўчати экилиб, “Маърифат боғи” ташкил этилди. Ушбу ташкил этилган боғни бардавом бўлишини сўраб жонлиқ суйилиб уламолар томонидан дуо-фотиҳалар ўқилди. Акцияда Косонсой тумани диний соҳа вакиллари ҳам фаоллик кўрсатиб, дарахт экилишида ўз ҳиссаларини қўшишди.