Бугун, 24 февраль куни шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан Косонсой туманидаги миллий маданият марказида туман маданият бўлими ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Бобур - дилбар шахс" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.Тадбир давомида туман маданият бўлимининг "Томоша" театр студияси томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган "Мозийдан садо" спектакли ҳамда "Хушнаво" ашула ва рақс ансамбли ва "Дилнаво" ҳаваскорлик ансамбли томонидан янграган қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.






