Косонсой тумани "Гўрмирон" маҳалласининг "Ўрта кўча" кўчасига Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари ва маҳалла фуқаролари томонидан 350 туп бодом кўчатлари экилиб "Бодомзор" кўчаси ташкил этилмоқда.Бундай хайрли ташаббуслар, албатта келгусида барча маҳаллаларда дарахтзорлар ҳудудларини ташкил этиш учун намуна бўла олади.