Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги қабулда 25 нафардан ошиқ тадбиркорлар, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Тадбиркорлар туман раҳбарига кичик саноат зоналаридан жой олиш, кредит ажратиш, ижара масалалари, бозор ва дўконлар қуриш бўйича мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қабулда тадбиркорлар томонидан фақат масала ёки муаммолар эмас, балки таклифлар ҳам айтилди.






