Бугун, 10 январь куни республика ишчи гуруҳи томонидан Косонсой туманида бир қатор ўрганишлар олиб борилди.Хусусан, 2021 йилда мукаммал таъмирланган “Тергачи” ҳудудий шифохонасини куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича кўрилаётган чоралар ўрганиб чиқилди. Навбатдаги манзил “Учқўрғон” МФЙда жойлашган маданият маркази бўлди. У ерда ишчи гуруҳ томонидан таъмирланаётган бино ҳолати кўздан кечирилди.Шундан сўнг туманнинг олис ҳудудида жойлашган “Равот” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида қилинган ишлар ҳолати бўйича маҳалла мутасаддилар билан суҳбат ўтказилди.Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи “Боғибаланд” маҳалласида фаолият юритаётган “АО Текс” МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.Ташриф сўнггида ишчи гуруҳ Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров билан биргаликда марказий деҳқон бозорида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси, бозорлардаги нарх-наволар аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.






