Косонсой туманининг “Туятойди” массивида “Намуна” кичик санат зонасига асос солинган. Умумий майдони 26,2 гектар бўлган мазкур ҳудудда лойиҳа қиймати 196 миллиард сўмлик 28 та лойиҳани ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда. Истиқболда автомобиль саноати, ёғоч, озиқ-овқат, маиший, текстиль маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 1 минг 660 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Бугун туман ҳокими Дилмурод Қодиров лойиҳа ташаббускорлари, тадбиркорлар билан учрашиб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Олдинда турган устувор масалалар, комуникация, қурилиш, имтиёзли банк кредитлари бўйича мулоқот қилди.- Ишлаб чиқариш учун олинган майдонлардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни жадаллаштириш зарур. Илк тақдимотлардаги инвестицион таклиф ва мажбуриятларни илгари сурган тадбиркорлар сусткашликка йўл қўйиши керакмас. Вақтдан унумли фойдаланиш, корхоналарни белгиланган муддатларда ишга тушишини таъминлаш шарт, - деди туман ҳокими.






