🏢 Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 трлн. 171,8 млрд. сўмни ташкил этди ва 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 119,4 % га ўсган.
♻️ Ўсиш сурътининг ортишига тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижаси сабаб бўлган.
Ҳудудлар кесимида 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари млрд. сўм:🔹Наманган ш – 1026,6,🔹Наманган – 237,9,🔹Учқўрғон – 211,8,🔹Уйчи – 120,8,🔹Поп – 118,0,🔹Чортоқ – 113,3,🔹Янгиқўрғон – 73,5,🔹Чуст – 73,4,🔹Мингбулоқ – 59,1,🔹Норин – 46,4,🔹Тўрақўрғон – 46,1, 🔹Косонсой – 44,9 млрд. сўмни ташкил этган.
✅ Маълумот ўрнида, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда энг юқори ўсиш суръати Мингбулоқ туманида 250,0 % ни ташкил этди.






