Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ва 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак қўшимча маблағларининг 10 фоизи миқдорида 98 950,0 минг сўм, 2021 йил 2-чорак қўшимча маблағлари 30 фоизи миқдорида 769 988,0 минг сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан 631 000,0 минг сўм жами бўлиб, 1 499 938,0 минг сўм маблағ туманда ташкил этилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилди.
Жорий йилнинг 1 июлдан 31 июлигача “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан жами 381 та таклифлар келиб тушди, келиб тушган таклифларни туман комиссияси кўриб чиқиб 344 таси овоз бериш учун “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштирилди. Туманимиз фуқаролари томонидан 13 августдан 2 сентябрга қадар бўлган даврда “Очиқ бюджет” ахборот порталидаги таклифлар учун жами 5 276 та овоз берилди. Берилган овозлар натижасига кўра “Учқўрғон” МФЙ “Деҳқонобод” кўчасини асфалтлаш таклифи учун 1 621 та, “Гурмирон” МФЙ “Тошлоқ” кўчасига тоза ичимлик суви тармоғи тортиш таклифи учун 1 046 та, “Қорасув” МФЙ “Олмазор” кўчасига газ ва ГРП ўрнатиш таклифи учун 548 та, “Гулбоғ” МФЙ “Шотут” кўчасини асфалтлаш таклифи учун 445 та ҳамда “Баҳористон” МФЙ “Садбарг” кўчасидаги ичимлик суви муаммосини бартараф этиш таклифи учун 369 та овозлар берилиб, ғолиб бўлди.
Ғолиб деб топилган таклифлар учун мутасадди ташкилотлар томонидан тасдиқлаб берилган талаб этиладиган (“Учқўрғон” МФЙ “Деҳқонобод” кўчасини асфалтлаш таклифи учун 275,0 млн.сўм, “Гурмирон” МФЙ “Тошлоқ” кўчасига тоза ичимлик суви тармоғи тортиш таклифи учун 400,0 млн.сўм, “Қорасув” МФЙ “Олмазор” кўчасига газ ва ГРП ўрнатиш таклифи учун 20,0 млн.сўм, “Гулбоғ” МФЙ “Шотут” кўчасини асфалтлаш таклифи учун 500,0 млн.сўм ва “Баҳористон” МФЙ “Садбарг” кўчасидаги ичимлик суви муаммосини бартараф этиш таклифи учун 250,0 млн.сўм) маблағлар ажратилиб алоҳида ҳисоб рақамларга “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”маблағларидан ўтказиб берилди.






