🔹️ Бугун 1-сектор биносида туман ҳокими Баҳодир Юсупов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жобирхон Мамадалиевлар иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.Юздан ортиқ фуқаролар иштирок этган қабулда кўрилаётган мурожаатларнинг асосий қисми сув, йўл, моддий ёрдам, уй-жой, кредит масалалари билан боғлиқ.Фуқароларнинг муаммоли масалаларини тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида қабулга жалб этилган мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.