Косонсой туман мактабгача таълим бўлим тасарруфидаги 30-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумини беталофотларсиз ўтказиш ҳамда аҳоли ва ташкилот ходимлари ўртасида “Ис газидан заҳарланиш” ҳолатларини олдини олиш мақсадида туман мактабгача таълим бўлими ва туман Фавқуллодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорлигида ўқув семинари ташкил этилди.Мазкур тадбирни туман мактабгача таълим бўлими мудири очиб берди ва қатнашчилар билан таништириб кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ, дея маълумот берди.






