46-Косонсой сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайланган депутат Анвархон Темиров фаолияти бошланиши биланоқ, кўп сонли хотин-қизлар муаммоси бўлган Косонсой туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплексидаги аянчли ҳолатига алоҳида эътибор каратди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишида мазкур масала муҳокамага қўйилиб, назоратга олиш вазифаси белгиланди.
Натижада соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб, туғруқ комплексидаги аҳволни кўрди. Шу ернинг ўзида вазир, туман ҳокими, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан муаммоларни бартараф қилиш бўйича тезкор режалар тузилди ва қисқа вақт ичида жорий таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, янги туғруқ комплекси биноси қурилиши давлат дастурига киритиш масаласи куйилган эди.
Бугунга кунда 130 ўринли янги туғруқ комплекси қуриш ҳамда қўшимчасига эски поликлиникани мукаммал таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 сентябрьдаги Раёсати мажлисининг 130-сон баёнига кўра 2022 йил Давлат дастурига киритилди.
Туғруқ комплекси билан биргаликда поликлиниканинг дастурга киритилиши аҳолига катта қулайлик яратади. Халқ манфаатлари йӯлида аҳолига тиббий хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида бу каби қилинаётган ишлар давлат раҳбарининг бу борада олиб бораётган саъй-ҳаракатлари намунасидир.






