Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими соҳасида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарорига асосан “Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти” тасдиқланган ягона регламенти 29-иловаси билан “Тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумотномани бериш” давлат хизмати 2025 йил август ойида тизимда жорий этилди
Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумотнома солиқ органига бормаган холда мавдал хизмалари марказида бепоу олиш имконияти яратилди.
Ушбу хизматни олиш учун аризачидан хеч қандай хужжат талаб этилмайди, фақат тизим орқали сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
-фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади);
-паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);
Мазкур давлат хизмат натижасида солиқ қўмитаси маълумотлар базасидаги керакли маълумот автоматик тарзда шаклланади ва аризасига тақдим этилади.
- “Ваколатли органларнинг тегишли давлат хизматлари юзасидан қабул қилган маъмурий ҳужжатлари устидан шикоят йўллаш” давлат хизмати жорий этилди.
Жамиятда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишдаги маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги “Ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-188-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорда Республика Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ 2026 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида:
-Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилиши;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида апелляция кенгашлари ташкил этилиши;
-маъмурий органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган маъмурий ҳужжатларини апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш манфаатдор шахсларнинг шикоятлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатишни мониторинг қилиш натижалари асосида амалга оширилиши;
-апелляция кенгашларининг қарорлари юзасидан манфаатдор шахс томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги, маъмурий органлар учун эса мазкур қарорлар қатъий ҳисобланиши ва уларнинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.
Ҳуқуқий эксперимент доирасида тегишли давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатли органларнинг биринчи раҳбарларига қуйидагиларни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклатилди
Ушбу қарор билан тасдиқланган вақтинчалик низом асосида манфаатдор шахс ёки унинг вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг шикояти давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, манфаатдор шахс ёки унинг вакили томонидан тасдиқланганидан сўнг апелляция кенгашларига электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда шикоят тегишли давлат хизмати туридан келиб чиқиб, автоматик тарзда апелляция кенгашларига электрон шаклда юборилади.
Апелляция кенгашининг котиби манфаатдор шахснинг шикоятини у келиб тушган кунда, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган бўлса, кейинги иш кунида рўйхатдан ўтказади ва 2 иш куни ичида келиб тушган шикоятдаги маълумотларнинг тўғрилигини, талабларга мувофиқлигини текширади.
Шикоят апелляция кенгашларига келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Котиб апелляция кенгашлари аъзоларини, манфаатдор шахс ёки унинг вакилини апелляция кенгашлари мажлиси ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Кенгаш мажлиси якунлари бўйича қуйидаги қарорлардан бири расмийлаштирилади:
-маъмурий ҳужжатни ўзгартиришсиз ўз кучида қолдириш;
-маъмурий ҳужжатга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли органга мажбурият юклаш;
-маъмурий ҳужжатни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳамда ваколатли орган томонидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича аризани қайта кўриб чиқиш.
Кенгашнинг тегишли қарори 3 иш куни ичида ваколатли орган ва манфаатдор шахсга юборилади.
Мазкур давлат хизмати кўрсатиш учун тўлов ундирилмайди
Косонсой ДХМ катта мутахассиси М.Алижонов






