Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, ахборот технологиялари ҳамда китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида халқ таълими тизимида “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида “Қизларжон” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди.

Мазкур кўрик-танловнинг “Истеъдод”, “Спорт маликаси”, “Мен китобнинг дўстиман”, “Техно ташаббус”, “Даромадли ошхона” шартлари натижаларига кўра, Наргиза Низомова бошчилигидаги Косонсой тумани жамоаси 14 та туман ичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олишди.

Ушбу ғалаба билан барча ўқувчилар ҳамда тизим ходимларини табриклаймиз.