Юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, маънан бой, ватанпарвар ва билимли қилиб тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу мақсадда Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 19-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Миллий қадриятларимизни эъзозлаймиз” шиори остида “Долзарб 90 кунлик” доирасида тарбиявий, маънавий-маърифий тадбир ўтказилмоқда.
Ушбу тадбирлар ёш авлоднинг она-юртига муҳаббатини ошириш, уларда миллий ифтихор ва анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






