Туманнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган 3-сонли умумтаълим мактабида 784 нафар ўқувчи ўқийди. Ёзги таътил давомида ҳам уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида "Долзарб 90 кун" тадбирлари уюшқоқликда ташкил қилинмоқда. 8 та фан, 6 та спорт, 2 та ижодий тўгаракларга беш юздан ортиқ ўқувчи жалб қилинган.
Туман ҳокими “маҳалла еттили” билан суҳбатлашиб, маҳалла, мактаб ва ота-она ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, "Долзарб 90 кун" дастури доирасидаги тадбирларни уюшқоқликда ўтказиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказилишида маҳалла фаоллари, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.






