Бугун Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодировнинг “Дўстлик” маҳалласи биносида ўтказилган жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули ана шу фикрга асос бўлди. Кун давомида 30 дан ортиқ фуқаролар ўзларининг муаммолари ва таклифлари билан келдилар.

Қабул давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш, тиббий ёрдам олиш, хонадон таъмирлаш, субсидияга уй-жой олиш, олийгоҳдаги ўқишга контракт пулини тўлаб бериш, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, ўзини банд қилиш учун тикув машинаси ажратилиши каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг ҳар бири бўйича масъулларга топшириқ берилди, қатъий назоратга олинди.