Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Косонсой тумани далаларида ҳам иш қизғин давом этмоқда.
Қулай об-ҳаво ва қўшимча даромад манбаидан оқилона фойдаланаётган теримчилар пахта ҳосили йиғим-теримида астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Косонсой туманидаги "Худойбердиев", “Дўстлик” ҳамда “Навоий” ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари пахта далаларида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашди, уларга яратилган шароитлар билан танишиб, илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширди.
Шунингдек, вилоят раҳбари 2022 йил ғалла ҳосили учун ер тайёрлаш ишлари, экилган майдонларни суғориш, ғўза қатори орасига ғалла уруғини сепиш каби агротехник жараёнларни ҳам кўздан кечирди.
Маълумот ўрнида, жорий йилда туманда 3955 гектар майдонда 11028 тонна пахта хомашёси етиштириш белгиланган.






