Бугун, 2 май — “Ҳуррият-1” маҳалласи тарихида унутилмас кун! Косонсой туманида маҳалла бошқаруви янги поғонага кўтарилди — фуқаролар ўз раиси учун овоз берди, ўз тақдири учун қарор қабул қилди!

Сайлов — бу шунчаки жараён эмас, бу масъулият ва ишонч рамзи. Ҳар бир берилган овоз ортида халқнинг умиди, жамоатнинг бирлиги, тараққиётга ишонч мужассам.

“Ҳуррият-1” бугун ўз номига муносиб ҳаракат қилди — эркин фикр, очиқ муҳит, фаол иштирок! Сайлов шаффоф ва уюшқоқлик билан ўтди, ҳар бир фуқаро ўз позициясини ифода этиш имкониятига эга бўлди.

Янги сайланган раис — бу фақат шахс эмас, балки юксак ишонч билан берилган масъулият ҳамдир.

Биз бирдаммиз, фаолмиз ва масъулмиз! Ўзгаришлар биздан бошланади — ва биз бугун уни амалга ошириш учун овоз бердик, - дейди махалла фаол нуронийларидан бири У.Ҳомидов.