Наманган вилоят «Баркамол авлод» болалар мактаби директори Ҳ.Маматова Косонсой туман «Баркамол авлод» болалар мактаби фаолияти билан яқиндан танишиш, машғулотлар боришини ўрганиш ҳамда камчиликлар юзасидан амалий-услубий ёрдам бериш мақсадида ташриф буюрди.
✍️ Ташриф давомида мактаб фаолияти кўздан кечирилиб, бўлимлар мутахасислари ва тўгарак раҳбарлари билан самимий суҳбатлашилди ва машғулотлар бориши кўздан кечирилди. Шу билан биргаликда «Баркамол авлод» болалар фестивалининг туман босқичига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишилди.
🌐 Машғулот журналлари юритилиши, тўгаракларга ўқувчилар қамровини оширилиши юзасидан амалий-услубий ёрдамлар кўрсатилди.
🔔 Бундан мақсад, тўгаракларда ўқувчи-ёшлар қамровини ошириш, ҳамда ҳудудларда мактабдан ташқари таълим сифатини юксалтиришдан иборат.
❗️Ҳудудларга амалий-услубий ёрдамлар давом этади.






