Бундан 95 йил муқаддам, ўтган асрнинг 30 йилларида Германиянинг "Эрнест Вазмут" нашриётида санъатшунос олим Э. Кон-Винернинг Косонсой тумани марказидаги Ғўзапоямозор мажмуаси ҳақидаги китоби нашр қилинган эди.
Ҳозирги кунларда ҳам жаннатмонанд юртимизнинг ҳар бир гўшасидаги бундай обидалар дунё аҳлини қизиқтириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонларини хотирлаш давлат музейи Германиянинг "Коnrad Adenaver" фонди билан ҳамкорликда юртимиз тарихий обидаларини тарғиб қилувчи яна бир лойиҳага қўл уришди. Ана шу лойиҳа доирасида нашрга тайёрланаётган китобда туманимиздаги бир қатор тарихий обидалар ҳақидаги маълумотлар ўрин олиши кўзда тутилган.
Куни кеча Қатағон қурбонларини хотирлаш давлат музейи директори ўринбосари М.Зикруллаев, илмий ходими Б.Ирзаев раҳбарлигида бир гуруҳ мутахассислар Косонсой туман давлат тарих музейига ташриф буюришди. Бу ерда қўҳна Косонсой тарихи ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлишди. Махдуми Аъзам зиёратгоҳи, 17 аср ёдгорлиги Аълохон Махдум жомеъ масжиди, Ғўзапоямозор обидаси билан ҳам яқиндан танишдилар.






