Косонсой туман ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси туман бўлими ҳамкорлигида тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди.
Учрашувда туман Савдо-саноат палатаси туман бўлими, Тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, туман Солиқ инспекцияси, тижорат банклари, экспортиёр корхоналар, ҳунармандлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда тадбиркорлар фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари ҳамда таклифлари кўриб чиқилди.
Жумладан, тадбиркорлар ва ҳунармандлар кредит, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, лизинг асосида ускуна, техникалар олиш, бўш турган биноларни аукционга чиқариш ҳамда бошқа масалаларда мурожаат қилдилар.
Мурожаатлардан айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар дахлдорлиги бўйича масъул ташкилотларга йўналтирилди.






