Буюк Соҳибқирон аждодимизнинг ўрганилмаган, ўргансакда, ўқисакда адо бўлмайдиган қирралари бисёр. Ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси ҳисобланаган Амир Темур шахсияти ҳақида бизнингда, ёшларнида қалбида кўпдан кўп саволлар бор.

Бугун Косонсой Ихтисослаштирилган мактабида ташкил этилган тадбирда ана шу саволларга қисман жавоб олишга ҳаракат қилдик. "Халқаро тарихчилар жамияти" аъзоси, "Импулс" тиббиёт институти профессори, тарих фанлари номзоди Тоҳиржон Қозоқов устоз улуғ Соҳибқироннинг ҳаёти ва фаолияти, унинг маънавий қиёфаси, Темур ва темурийлар давлатидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Тўғриси анчадан бери бундай мароқли суҳбатни эшитмагандим. Устозга ҳамда Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларига алоҳида распект. Кўзи ёниб турган ўқувчилар ҳақида алоҳида ёзарман.

©Д. ИсақовРеспублика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари