Косонсой тумани “Учқўрғон” маҳалласида жойлашган, янги фаолият бошлаган 43-сонли мактабгача таълим ташкилотида буюк саркарда, давлат арбоби ва адолат тимсоли Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги "Муносиб авлод бўлайлик" шиори остида муносиб нишонланди.
Таълим ташкилоти жамоаси томонидан ташкилланган тадбирда болажонлар томонидан Амир Темур ҳаётига оид маълумотлар, шеърлар, саҳна кўринишлари, ибратли сўзлар ва дилтортар қўшиқлар, рақслар намойиш этилди.
Албатта, ушбу тадбир болажонлар қалбида Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатларни уйғотган бўлса, ажабмас.






