Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 31-сонли умумтаълим мактабида “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан “Мактаб ўқувчиларини жиноят ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш чоралар самарадорлигини ошириш” мақсадида мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Косонсой тумани нуронийлар жамғармаси раиси О.Қориев, Янги Ўзбекистон маҳалласи нуронийлар Кенгаши аъзоси С.Хўжаев, Янги Ўзбекистон маҳалласи профилактика инспектори А.Қўчқоров ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этдилар. Давра суҳбатида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишни самарали тизими, қилиниши лозим бўлган асосий вазифалар ҳақида сўз юритилди.