Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрда қабул қилинган “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-343-сонли қарори 9.6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой шаҳридаги "Обод" сув тозалаш иншоотида амалга оширилаётган реконструкция ишлари ўрганиб чиқилди.

Ушбу ўрганиш ишлари Косонсой тумани Кенгаши котибияти мудири Дилфуза Валиева ҳамда туман депутатлари – Дилшод Исоқов, Маруфжон Тешабоев, Анварали Дадажонов ва Нозима Исмоилова иштирокида ташкил этилди. Улар объектга ташриф буюриб, реконструкция ишларининг амалий ҳолати, техник кўрсаткичлари, ҳамда лойиҳа асосида белгиланган талабларга қанчалик мувофиқ эканлигини ўрганишди. Ўрганиш натижалари бўйича масъул ташкилотлар ва раҳбарларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.