Косонсой туманида 2025 йил давомида “Зарбдор тажрибаси” асосида жами 5 та умумий қиймати 110,5 млрд.сўм бўлган драйвер лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1 360 та янги иш ўринларини яратиш белгилаб олиниб ҳамда чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган.
Шундан, Саноат йўналишида 2 та, Қишлоқ хўжалиги йўналишида 1 та, Савдо ва хизмат сохасида 2 та лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Биринчи босқичда Алишер Навоий ва Меъмор кўчалари кечишмасининг 2 км қисмини (Алишер Навоий кўчаси 0,8 км ва Меъмор кўчаси 1,2 км) 24/7 режимда ишлайдиган кўчага айлантириш. Бунда пиёдалар ва велосипед йўлаги, чиқинди қутиси, кўча чироқлари ўрнатиш ва ўриндиқлар ўрнатиш учун Республика бюджетидан 790,0 млн.сўм маблағ ажратилди.
Махдуми Аъзам маҳалласи ҳудудида жойлашган кўлга (Косонсой сойидан сув олувчи) олиб борувчи ва унинг атрофидаги инфратузилмани яхшилаш орқали ҳудудда сув бўйи дам олиш, савдо ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ташкил этиш. Бунда кўча чироқлари ўрнатиш, чиқинди қутиси, ва асфальтлаш қилиш учун 1 360,0 млн.сўм ажратилган. Бугунги кунда бушбу худудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.









