Косонсой туманида “Сайхунобод тажрибаси” доирасида аҳолини яхши яшашга, томорқадан самарали фойдаланиб, даромадли бўлишига замин яратилмоқда.
Туманнинг барча ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш, уйда турган ҳолда даромад топишларига кўмаклашиш, маҳаллаларни маълум бир соҳага ихтисослаштириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, “Боғ кўча” маҳалласида яшовчи Шаҳзодахон Дарвешова ҳам томорқадан мақсадли фойдаланиб, гулчилик билан шуғулланиб қўшимча даромад топаётган хонадон соҳибларидан бири. Шунингдек, у ўз хонадонида оила даромадини оширишга хизмат қилувчи парранда, ҳайвон парваришлаш орқали ҳам рўзғорини обод этмоқда.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






