Бугун, Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман ҳокимининг ўринбосарлари “Ўзбекистон” маҳалласи аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини идорасида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, кадастр, кредит, коммунал-хўжалик, тадбиркорлик, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.
Ҳар бир бир мурожаат атрофлича муҳокама этилиб, масъулларга йўналтирилиб, айримлари жойида ҳал этилди.






