Бугун Косонсой туманида узумчиликни янада ривожлантириш мақсадида вилоят семинари ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, Косонсой туман ҳокими Баҳодир Юсупов, сектор раҳбарлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.

2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сонли қарорга асосан фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, узумчилик кластерлари томонидан янги узумзор барпо этиш лойиҳаси доирасида қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Наманган вилоятида узумчиликка ихтисослаштирилган Косонсой, Чуст, Янгиқўрғон, Чортоқ, Поп туманларида 3000 гектардан ер майдонида томчилатиб суғориш технологиялари асосида узумзорлар барпо этилади.

Тадбирда саноатбоп токзорлар учун ажратиладиган субсидиялар, узумчилик тармоғининг такомиллашуви ва истиқболи хусусида фикрлар алмашилди. Ушбу лойиҳа  бир қатор истиқболли режаларга асосланган бўлиб, энг асосийси, янги иш ўринлари яратилади.