Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилиб, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бирлашган Aраб Aмирликларининг «Dubai Future Foundation» фонди томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини истиқбол сари ташланган муҳим стратегик қадам, деб бемалол айтиш мумкин.  Ўтган муддат ичида «Наманганда вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган IT-Park оператив бошқарувидаги 13 та  IT-school фаолият кўрсатмоқда. Тўққиз ойлик таҳлил натижаларига назар ташласак, Наманган ёшларининг салоҳияти ва вилоятдан етишиб чиққан дастурчи-устозлар тажрибасини уйғунлаштирган ҳолда катта натижаларга эришмоқда. Туманлардаги IT соҳасига ихтисослаштирилган мактаблар мавжуд умумтаълим даргоҳлари учун таянч нуқта вазифасини бажармоқда. “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенг тарғиб қилиш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 15-21 сентябрь кунлари туманларда семинарлар ўтказиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун Косонсой туманида ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоят ҳокимлиги АКТ ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев, Косонсой туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев ҳамда “IT-Park” вилоят филиали раҳбари Муҳаммадали Убайдуллаевлар иштирок этишди.