Спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Бугун Косонсой туманида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг финал қисми бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этиб, спорт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилашди.
Кўтаринки кайфиятда ташкил этилган футбол турнири барчада яхши таассурот қолдирди.Қизғин ва муросасиз тарзда кечган мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Бугунги финал ўйинида "Олмазор" маҳалласи ёшлари 2-0 ҳисобида "Булоқбоши" ёшларидан устун келган бўлса, “Олмазор” маҳалласининг мини-футбол жамоаси “Навбаҳор” маҳалласи ёшларини 3-1 ҳисобида мағлуб этиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.
Якунда ғолиб жамоалар сектор раҳбарлари томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати






