Косонсой туманида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокимлигида секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари ҳам мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, умумтаълим мактаблари директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Жаҳонгир Мелиқўзиев томонидан юртимизда ҳукм сураётган тинчлик неъмати, диний эътиқод эркинлиги, турли хил диний оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, интернет тармоқларидан оқилона фойдаланиш лозимлиги каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Тинчлик қадри” номли видеоролик намойиш бўлиб ўтди.