Бугун Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 72-сессияси бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Д.Қодиров олиб борган сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳокимнинг тегишли ўринбосарлари ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессия ишида Президентнинг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, Косонсой тумани ҳокими ва ердан фойдаланувчи ўртасида ер ижараси шартномасини тузиш чораларини кўриш тўғрисида ахборот тўғрисида ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалиги фойдаланишига тегишли бўлган ва бугунги кунда туман заҳирасида бўлган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар, 2024-йил 1-чорак якуни билан “Бандлик дастури” доирасида аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати, Косонсой туманининг 2024 йил 1-чорак маҳаллий бюджетини бажарилиши тўғрисида ҳамда Маҳаллий бюджетининг 2024-йил бошига шаклланган эркин колдик маблагларини йўналтириш, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 16-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори юзасидан ҳисоботи, 2024 йил май ойида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Баҳс ва мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.






