Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнгин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  Косонсой тумани “М.Аъзам”,  “Гулобод” МФЙ ҳудудларидан профилактик тадбирлар олиб борилди. 

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 340 та аҳоли хонадонлари ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилиб, хонадонларида яшовчи 450 нафар фуқаролар билан фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, хонадон эгаларига йўриқнома берилиб, сойнинг белгиланмаган жойларида чўмилиш таъқиқланади мазмундаги эслатмалар ўрнатилди.

Бундан ташқари “Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” тадбирлари ўтказилган Косонсой тумани “Гулобод” МФЙ ҳудудида жойлашган жойлашган Косонсой тумани М ва МТБ га қарашли 46-сонли Умумтаълим мактабда Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидаларини ўргатишга мўлжалланган ўқув амалий сменалар ташкил этилди ҳамда ёнғин-қутқарув асбоб-анжомларининг намойиши, мактаб 9-11 синф ўқувчилари билан “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш”, “Ҳарбий ватанпарварлик”  бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Бу борадаги ишлар Наманган шаҳар ва барча туманларда давом эттирилмоқда.