Хитойнинг йирик инвестор ва тадбиркорлардан ташкил топган делегация аъзолари тадбиркорликни ривожлантириш, янги битимлар тузиш мақсадида Косонсой туманидаги "Косонсой тўқимачи" МЧЖ таркибида фаолияти юритаётган лойиҳа қиймати 3,0 млн. доллар бўлган "CHANG LIANG TO’QIMACHI" МЧЖ хорижий корхонаси фаолияти билан танишдилар. Мазкур корхона томонидан ҳозирги кунда "Пахта толасини қайта ишлаш орқали калава ип ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш" йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда 55 нафардан ортиқ ишсиз аҳоли бандлиги таъминланган.

Шунингдек, хитойлик ишбилармонлар лойиҳа қиймати 1,0 млн. доллар бўлган "Текстил ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда бўяшни ташкил этиш" фаолияти билан шуғулланаётган "HEBEI EVEERSHINE TEXTILE" МЧЖ хорижий корхонаси билан ҳам яқиндан танишдилар. Ҳозирги кунда ушбу корхонада 45 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланган.

Делегация аъзолари Ўзбекистонда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятларни юқори баҳолаб, келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалари ва таклифларини билдирдилар.