Ҳозирда Миллий гвардия инспектор-психологлари томонидан мактаблар маъмурияти ва “маҳалла еттилиги” билан биргаликда амалга оширилаётган манзилли ишлар ўз самарасини бермоқда.

Қўйилган топшириқларнинг амалий ижросини таъминлаш борасида Косонсой туманидаги 57 та умумтаълим мактабига Миллий гвардия инспектор-психологлари бириктирилган бўлиб, уларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

Бугун, Миллий гвардия марказий девон кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Холмирзаев, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров раҳбарлигида 35-сонли умумтаълим мактаб фаоллар залида мактабларда мазкур йўналиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва натижалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда мактаблардаги ўқувчиларнинг дарсларга иштироки, сифатли таълим бериш масалалари ва битирувчиларни олий таълим ва касб ҳунарга йўналтириш борасида бажарилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусида бажариш зарур бўлган топшириқлар белгилаб берилди.