Туманда 2024 йил пилла ҳосилини етиштириш учун 212 та фермер хўжаликлари ва 860 нафар касаначилар билан 3247 қути ипак қурти парваришлаб, 209 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.
Бугун бўлиб ўтган маросимда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, МТП раислари, вилоят ва туман "Агропилла" вакиллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда нуронийлар томонидан яратгандан Юртимиз тинчлиги, аҳоли фаровонлигини, бошлаган ишларимизни хайрли барокотли қилиб, пилла ҳосилларимизни мўл бўлиши учун дуога қўл очилди ҳамда жонлиқ сўйилди.
Суҳбат давомида масъуллар билан ипак қурти боқувчиларига шароитлар яратиш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Таъкидлаш жоизки мамлакатимизнинг табиий иқлим шароити апрелдан то ноябрь ойларигача қурт боқиш имконини беради. Ипак қуртининг баҳорги қурт боқиш даврида ташқи муҳитнинг турли ўзгарувчан ноқулай шароитларига чидамли бўлиши энг аввало парваришланаётган даражасига боғлиқ.






