Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник А.Ўринбоев, Косонсой тумани ФВБ бошлиғи подполковник А.Ахматжонов, «Подшоота-Чодак» ИТБ раҳбари А.Абдиевлар Косонсой тумани “Ободон” ва “Равот” МФЙ ҳудудлардан ўтувчи Хитойсой селхонасининг бошланғич нуқтаси ва сўндирғич қурилмаларида ўрганишлар олиб бордилар.
Ўрганишлар якунида селхонасининг умумий ҳолати қониқарли эканлиги, аниқланган баъзи камчиликлар зудлик билан туман ҳокимлиги билан ҳамкорлигида бартараф этилиши юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги қисқа муддат ёғиб ўтган жала ёмғиридан ҳосил бўлган сел оқимлари аҳолига хавф туғдирмади. Лекин ҳушёрликни ошириб, сел хавфидан доим огоҳ бўлиб, беэътибор бўлмаслик юзасидан маслаҳатлар берилди.
Ўз навбатида аҳоли вакилларидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган фейк хабарларга эмас, расмий интернет маълумотларида ёритилаётган расмий хабарларни кузатиб боришлари тавсия этилди.






