Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг даромадли соҳаларидан бири ҳисобланади. Оз муддат ичида натижа кўрсатувчи юмуш бўлган ипак тола етиштиришга бугунги кунда мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Косонсой туманида жорий йилда 3247 қути ипак қурти парваришлаб, 209 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.
Бугун туман ҳокими Дилмурод Қодиров Қуқумбой, Худойбердиев ҳудудларида жойлашган инкубаторийда мутахассислар ҳамда ҳудудлардаги пилла агрономлари билан мулоқот ўтказди ва яхши ниятлар билан дастлабки қурт уруғини жонлантиришга қўйиб берди.
Пилла етиштирувчиларга бу мўъжизакор жониворни сифатли ва ўз вақтида етказиб бериш учун ҳозирдан эътиборли бўлиш топширилди.
Катта меҳнат эвазига яратиладиган кумуш толани уюшқоқликда йиғиштириб олишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилаб, дуои фотиҳа қилинди.






