Бугун, 2 апрель куни Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида Наманган вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов, Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят, туман тижорат банклари раҳбарлари ҳамда уларнинг мижозлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мулоқот давомида тадбиркорларга банк имтиёзлари ва ресурслари, булардан унумли фойдаланиш, иқтисодий барқарорликка эришишда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилаётган банк кредитлари, уларни ундириш ва улар ҳисобига амалга оширилаётган бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг банк хизмати билан боғлиқ турли масалалардаги таклиф ва ташаббуслари, мурожаатлари эшитилди ҳамда банк раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларга муаммоли кредитларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, режа график ишлаб чиқиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.






